Махфийлик сиёсати
Охирги янгиланиш: 2026-10-12
Қайси маълумот сақланади
- Telegram орқали кирганда: Telegram ИД, исм ва профил расми манзили. Телефон рақам ва парол сўралмайди.
- Сиз киритганингиз: давлат, соҳа, тил даражалари (инглиз, корейс, немис).
- Бажарилган қадамлар ва тил тести натижалари (тил, даража, балл, сана).
- Суҳбатлар: саволларингиз, жавоблар, манбалар ва суҳбатда тузилган режа.
- Кунлик чат сони (лимит учун, Telegram ИД билан).
- “Текшир” саҳифасига ёзган матн серверда текширилади, сақланмайди ва AI га юборилмайди.
Нима учун
- Киришингиз, йўл харитангиз, тест натижаларингиз ва суҳбатларингиз кейинги сафар ҳам туриши учун.
- Кунлик лимитни ҳисоблаш учун.
- Реклама учун ишлатилмайди.
Сунъий интеллект провайдерига нима юборилади
- Провайдер — Anthropic (Claude моделлари). Чат саволларингиз шу ерга юборилади.
- Юборилади: суҳбатнинг охирги 20 тагача хабари, давлат, соҳа, тил даражалари, бажарилган қадамлар ва давлат қадамлари матни.
- Хабарингиздаги эмаил, телефон, карта ва паспорт рақами юборишдан олдин [EMAIL], [TELEFON] каби белгига алмаштирилади. Бу автоматик, ҳар ҳолатни ушлай олмаслиги мумкин — шахсий рақамларни ёзманг.
- Исм, Telegram ИД ва расм юборилмайди.
- Чат расмий сайтлар бўйича веб-қидирувдан фойдаланиши мумкин, қидирув Anthropic орқали кетади.
Куки файллари
- laylak_session — кирганингизни эслаб туради. 30 кун, фақат сервер ўқийди (HttpOnly), SameSite=Lax, https да Secure.
- laylak_tg_login — Telegram билан кириш пайтида, 10 дақиқа.
- Браузерда бошланғич танловлар қораламаси вақтинча сақланади (sessionStorage).
- Бу сайт (laylakai.uz) куки қўймайди.
Сайт аналитикаси
- Сайт PostHog орқали саҳифа кўришлари ва босишларни аноним ҳисоблайди.
- Куки ва браузер хотирасига ҳеч нарса ёзилмайди.
- Telegram ИД ёки исм юборилмайди.
- Сессия ёзуви йўқ.
- Иловада (апп) аналитика йўқ.
Сақлаш муддати ва ўчириш
- Маълумот ўчирмагунингизча сақланади. Кириш сессияси 30 кунда тугайди.
- Иловада Профил → “Маълумотларни ўчириш”: ҳисоб, профил, қадамлар, тест натижалари, суҳбатлар ва режалар бутунлай ўчади. Захира нусхаларда 14 кунгача қолиши мумкин. Алоҳида суҳбатни ҳам ўчириш мумкин.
- Кунлик чат ҳисоблагичи камида 7 кун сақланади, кейин ўчирилади.
- Иловага кира олмасангиз, Telegram бот орқали сўров юборинг.
Учинчи томонлар
- Telegram — кириш учун (oauth.telegram.org).
- Anthropic — AI жавоблар учун.
- Vercel — илова саҳифалари; API ва база VPS серверда.